Skip navigation and move to Contents...

Ўзбек тилидаги Муқаддас Китоб 2012

⛶Калом, Жума, 13 Ноябрь 2026

Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди.

Инжил, Юҳанно 6:27

Исо Масиҳ яҳудий уламоларига деди:

Мен осмондан тушган ҳаётбахш нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди.

Инжил, Юҳанно 6:51

Инжил, Юҳанно 6

26 Исо уларга шундай жавоб берди:
— Сизларга чинини айтайин: Сизлар аломатларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар.
27 Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди.
28 Одамлар Исога шундай савол беришди:
— Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?
50 Аммо осмондан тушадиган бу нон эса шундай хислатга эгаки, ундан еган одам ўлмайди.
51 Мен осмондан тушган ҳаётбахш нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Дунёга ҳаёт бахшида этиш учун берадиган ноним Менинг танамдир.
52 Шунда яҳудийлар:
— У қандай қилиб бизга Ўзининг танасини едира олар экан? — деб ўзаро талашиб–тортиша бошладилар.
uz-Cyrl Ўзбек тилидаги Муқаддас Китоб 2012