Ўзбек тилидаги Муқаддас Китоб 2012
⛶Калом, Пайшанба, 29 Октябрь 2026
Эй, садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар! Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман. Сизлар шундай дейсизлар: Mана, олдингга қайтяпмиз, Ахир, Эгамиз Худо Сенсан.
Таврот, Еремиё 3:22
Эгамиз шундай дейди: Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим.
Ҳўшиё 14:5
Таврот, Еремиё 3
|
21
Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар. |
|
22
Эй, садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар! Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман.” Сизлар шундай дейсизлар: “Мана, олдингга қайтяпмиз, Ахир, Эгамиз Худо Сенсан. |
|
23
Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона Нажоткоримиз Сенсан. |
Таврот, Ҳўшиё 14
|
4
Оссурия бизга нажот бермайди, Биз жанговар отларга минмаймиз. Қўл билан ясалган бутларни Энди биз: ‘худоларимиз’, деб атамаймиз. Эй Эгамиз, биз — етимларга Фақат Сен раҳм–шафқат қиласан.” |
|
5
Эгамиз шундай дейди: “Мен халқимга шифо бериб, Уларни бевафоликдан қайтараман, Уларга қайта кўнгил қўяман, Мен жаҳлдан тушдим. |
|
6
Мен Исроил учун шудрингдай бўламан, Шунда Исроил нилуфардай очилади, Лубнон ўрмонидай томир отади. |